Танловда Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бошқармаси бош ва етакчи маслаҳатчиси лавозимига 9 нафар, Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва таҳлил қилиш бошқармаси бош маслаҳатчиси лавозимига 3 нафар ва ушбу бошқарманинг етакчи маслаҳатчиси лавозимига 10 нафар номзод иштирок этди.

Комиссия хулосасига кўра танловда иштирок этган 22 нафар номзоддан 3 нафари қуйидаги лавозимларга тавсия қилинди. 

Қолган 18 нафар номзод етарли балл тўплай олмаганлиги боис лавозимга тавсия этилмади.

Танлов жараёни Адлия вазирлигининг расмий веб-сайти www.minjust.uz ва фейсбук ижтимоий тармоғидаги “Адлия билан мулоқот” гуруҳида онлайн равишда ёритиб борилди.

 Адлия вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими