Маълумотларга кўра, қулаган бинода 10 кундан кейин якунланган қутқарув операцияси натижасига кўра, 29 киши ҳалок бўлгани аниқланди, вайроналар остидан 84 нафардан ортиқ киши қутқариб олинди.
Эслатиб ўтамиз, энг катта бозор жойлашган Кариакоу ҳудудида 16 ноябрь куни тўрт қаватли бинонинг қулаши содир бўлган эди. Ўшанда 13 киши ҳалок бўлгани ва 42 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берилган эди.
Ҳукумат матбуот котиби Тобиас Макобанинг сўзларига кўра, ҳодиса юзасидан олиб борилаётган тергов давомида бино эгаси қўлга олинган. Танзания президенти Самия Сулуху Ҳасан бош вазир Кассим Мажалива бошчилигида Кариакудаги барча биноларнинг ҳолатини текширишни буюрди, деб хабар беради report.az.