Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг Ахборот хизмати хабар беради.
АҚШ Конгресси, шунингдек, тўқимачилик уюшмалари ва ишбилармон доиралари вакиллари билан икки томонлама учрашувлар доирасида тўқимачилик соҳасидаги давлат ва фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилади.
АҚШ ишбилармон доиралари учун Ўзбекистон тўқимачилик индустриясининг савдо-инвестициявий салоҳияти тақдимоти ўтказилиши ҳам назарда тутилган.