Ушбу фан ўқувчиларни ҳаётга тайёрлаш, фаол фуқаролик позицияси, масъулият, мажбурият, ҳуқуқий онг ва маданият, теран дунёқараш, соғлом эътиқод, маърифатпарварлик, бағрикенглик каби фазилатларни шакллантириши билан аввалги дарсликлардан тубдан фарқ қилади.  

Янги ёндашувлар ўқитувчидан дарсни янгича метод ва технологиялар асосида ўтишни тақозо этади. Шуни ҳисобга олиб, янги фанни ўтишда ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш, фан мақсад-вазифаларини ва ғоясини оммалаштириш мақсадида www.tarbiyam.uz сайти жорий этилди.

Сайтда “Тарбия“ фанини ўқитиш дастурлари, тақвим-мавзу режа ва дарсликнинг электрон вариантлари, қолаверса, дарсни ташкил этишга доир барча методик ёрдам, қўшимча манба ва материаллар мавжуд.  

Сайтдан, шунингдек, дарсликларнинг электрон вариантлари, ибратли ҳикоялар, муваффақиятга эришган замондошлар ҳақида маълумотлар ўрин олган.