Ўрганишлар давомида оқова сувларини чиқаришга мўлжалланган ариқлар таъмирталаб аҳволга келиб қолганлиги сабабли ёмғир сувлари музей ҳовлисида узоқ вақт туриб қолиши ҳамда музей тарихий биносида техник ўзгаришлар ҳосил бўлиб, пештоқи ёрилгани аниқланган.
Аниқланган камчиликлар тегишли соҳа мутахассислари билан биргаликда ҳар томонлама ўрганилиб, оқова сув билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш бўйича қуйидаги ишлар амалга оширилди:
– музей ҳовлисида 210 м. оқова сув ариқлари тозаланиб, шундан 60 м. қисми қайта таъмирланди;
– оқова сув ариқларига ўлчами 150 см. бўлган 15 м. янги сув қувурлари ва 45 м. сув лотоклари ўрнатилиб, марказий оқова сув тармоғига уланди;
– ариқларнинг йўлаклар билан туташган жойлари 10 м. бетон плиталар билан қопланди.
Шунингдек, музей биноси пештоқининг 4 м2. қисмидаги ёрилган ғиштлар ораси махсус қоришма билан тўлдирилиб, бинонинг асл ҳолатига зарар етказмаган ҳолда таъмирланди.
Тарихий бинонинг асл ҳолатини сақлаш мақсадида пештоқдаги равоқнинг кўчиб тушган қисми ганчкор усталар томонидан асл ҳолатда тикланиб, реставрация қилинди.
Бундан ташқари, музейнинг ҳовлиси ободонлаштирилиб, 76 туп дарахтлар оқланди, қуриган шохлари кесилиб, шакл берилди ҳамда ёрдамчи бинолар фасад қисми таъмирланди.
Маълумот учун: музей италиялик архитектор Е.Нелли лойиҳаси асосида ХХ аср меъморчилигининг эклектик услубида 1902 - 1916 -йиллар давомида савдогар Абраам Исакович Калонтаровнинг шахсий маблағлари ҳисобидан қурилган.