Ўзбекистон Суперлигасининг 14-туридан ўрин олган ОКМК – “Металлург” баҳсида мезбонлар вакили Сардор Раҳмонов, “Сўғдиёна” – “Бунёдкор” баҳсида меҳмонлар ўйинчиси Даврон Эргашев, “Қўқон-1912” ва “Нефтчи” учрашувида фарғоналик футболчи Aббосжон Ғуломов, шунингдек, қолдирилган 11-тури доирасидаги “Сўғдиёна” – “Пахтакор” матчида меҳмонлар футболчиси Одилжон Ҳамробеков тартибни бузгани учун майдондан четлатилган эди.
Йиғилишда Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, ОКМК ўйинчиси С. Раҳмоновга, “Бунёдкор” футболчиси Д. Эргашевга ва “Пахтакор” вакили О. Ҳамробековга нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима, “Нефтчи” футболчиси А. Ғуломовга нисбатан эса, 4 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.
Тартиб-интизом қўмитаси ўз йиғилишида қоидани бузган мураббийларни ҳам жазолади.
Суперлиганинг қолдирилган 5-тури доирасидаги “Насаф” – “Сурхон” баҳсида меҳмонларнинг ёрдамчи мураббийи Мигел Aлварез техник зонада учрашув трансляциясини планшет орқали кузатиб, бош ҳакам қарорларига кетма кет эътироз билдирган ва қизил карточка билан жазоланган.
Шунингдек, Суперлиганинг қолдирилган 11-туридаги “Динамо” – “Насаф” баҳсида мезбонларнинг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи Aнатолий Курлаевга бош ҳакам шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатгани учун қизил карточка кўрсатилган эди.
Тартиб-интизом қўмитаси ўз йиғилишида М. Aлварезга нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима, A. Курлаевга нисбатан 3 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўллаш ҳақида қарор қабул қилди.