• Январь ойида 2024-2025 ўқув йили учун "Менинг мактабим" лойиҳаси бўлиб ўтади.

Овоз бериш 13-17 январь кунлари ўтказилади. Лойиҳанинг 2025-2026 ўқув йили учун мавсуми октябрь ойига мўлжалланган. Лойиҳаларни киритиш 1-10 октябрда, овоз бериш эса 21-30 октябрь кунлари бўлади. 

  • "Ташаббусли бюджет"нинг 1-мавсуми февраль-март ойларига мўлжалланган. Лойиҳаларни киритиш 1-20 февралда, овоз бериш эса 11-20 март оралиғида бўлади.

Лойиҳанинг 2-мавсуми июль-август ойларида бўлиб ўтади. Лойиҳаларни киритиш 15 июлдан 3 августгача, овоз бериш 22 августдан 31 августгача этиб белгиланган.

  • "Менинг боғим" лойиҳаси апрель ойида ўтказилади.

1-10 апрелда лойиҳаларни киритиш, 21-30 апрелда эса овоз бериш бўлиб ўтади.

  • "Менинг боғчам" лойиҳаси июнь ойида ўтказилади.

Лойиҳалар учун овоз бериш жараёни 1-10 июнь кунларига белгиланган.