Бугун 4 ноябрь куни соат 15:37 да Тошкент шаҳар ФВБ диспетчерлик хизматига Шайхонтохур тумани Фурқат кўчасида қурилиш ишлари олиб борилаётган “Tashkent City”нинг 7-лотида 6 қаватли янги қурилаётган бинонинг 3-қаватида ишчи-хизматчиларнинг вақтинча фойдаланаётган омборхонасида ёнғин содир бўлганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.

Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар ФВБ ёнғин ўчириш экипажи соат 15:42да воқеа жойига етиб бориб, соат 15:52да тўлиқ бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида 15 кв. метр. майдонда усталарнинг қурилиш жиҳозлари зарар кўрган. Ёнғиндан жарохат олган ҳамда вафот этган фуқаролар йўқ.