"Бугунги кунда пойтахтимиздаги Янгиҳаёт тумани ҳокимлиги томонидан «Хўжа Учқун» маҳалласидаги Ёшлик кўчасини газлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу маҳалла 2013 йилда ташкил этилган бўлиб, шу вақтгача газлаштирилмаган эди. Бу ҳол ўз-ўзидан аҳолига кўплаб ноқулайликлар туғдириб келган", дея хабар бермоқда туман ҳокимлиги матбуот хизмати. 

Маҳалла Янгиҳаёт туманига ўтгандан сўнг муаммони бартараф этиш мақсадида, айни кунларда ушбу кўчага узунлиги 950 метр бўлган 76 диаметрлик паст босимли газ қувури тортилди. 1 дона газ тақсимлаш пункти (ГТТ) ўрнатилди, 150 погонометр газ қувури бўялди.

Маҳаллада ишлар давом этмоқда.