Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, суҳбат чоғида кўп қиррали Ўзбекистон-АҚШ ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг амалий жиҳатлари, бўлажак қўшма тадбирларнинг жадвали ва ташкилий масалалари кўриб чиқилган.

Учрашувда халқаро ва минтақавий сиёсатнинг долзарб масалалари бўйича ҳам фикр алмашилди, дейилади хабарда.