Учрашув давомида вазир Бахтиёр Саидов Туркия раҳбарига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий саломлари ва эзгу тилакларини етказди.
Томонлар Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги стратегик шериклик изчил ривожланиб бораётганини қайд этдилар. Таъкидланганидек, икки давлат раҳбарлари ўртасида қарор топган биродарлик ва ўзаро ишончга асосланган муносабатлар барча соҳаларда ҳамкорликни янада кенгайтириш учун мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.