Суҳбат чоғида ноябрь ойида Европа Иттифоқи билан ўтказилган икки томонлама ва минтақалараро музокаралар натижалари муҳокама қилинди. Сиёсий, дипломатик, савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни янада ривожлантириш, парламентлараро алоқаларни кенгайтириш, шунингдек, Оролбўйида Европа Иттифоқи ва унга аъзо давлатлар билан қўшма янги ижтимоий лойиҳаларни амалга оширишдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди.
Турли даража ва шаклларда бўлажак тадбирлар жадвали ва ташкилий жиҳатлари, жумладан, 2022 йилда Европа Иттифоқи ва Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш ва барқарор ривожланиш бўйича биринчи вазирлар конференциясини Ўзбекистонда ўтказиш юзасидан фикр алмашилди.
Музокараларда минтақавий ва халқаро кун тартибининг айрим масалалари, жумладан, Афғонистондаги мавжуд вазият ҳам кўриб чиқилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.