Учрашувда Ўзбекистон-Туркманистон яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини ривожлантириш, шунингдек, олий ва юқори даражадаги бўлажак тадбирларга тайёргарликка доир долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Й.Маммедов Ўзбекистон томонига Элчихона фаолиятини барча йўналишларида қўллаб-қувватлаётгани, жумладан, Туркманистонга турли даражадаги ташрифларни ташкил этиш борасида доимий ёрдам учун алоҳида миннатдорлик билдирди.
Томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш, савдо-иқтисодий, транспорт-транзит, гуманитар ва бошқа соҳаларда истиқболли лойиҳа ва дастурларни биргаликда амалга ошириш муҳимлигини таъкидладилар.
Минтақавий ва халқаро хавфсизликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.