Икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда бўлажак олий ва юқори даражадаги тадбирларга тайёргарлик кўриш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар икки мамлакат Президентларининг шахсий алоқалари, очиқ ва ишончли мулоқоти, қатъий сиёсий иродаси туфайли сўнгги йилларда Ўзбекистон-Қирғизистон муносабатлари сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилганини таъкидладилар.

Савдо, саноат кооперацияси, қишлоқ хўжалиги ва маданият соҳаларидаги икки томонлама муносабатларни жадаллаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.