Бугун барчамиз эзгулик, хайр-саховат, меҳр-мурувват каби амаллар бажариладиган Қурбон ҳайити байрамини кўтаринки руҳда нишонламоқдамиз.
Мазкур айём муносабати билан барча юртдошларимиз қатори хорижда истиқомат қилаётган ватандошларимизни чин дилдан табриклайман.
Ушбу муқаддас кунларда Сизларга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, хонадонларингизга қут-барака ато этишини сўраб қоламан.
Ташқи ишлар вазирлиги ва мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ҳамда консуллик муассасалари Сизларга хизмат қилишни ўзининг муқаддас ва шарафли бурчи, деб ҳисоблайди.
Аминманки, Ватанимизнинг халқаро майдондаги нуфузини янада мустаҳкамлаш ва юксалтиришга ўз ҳиссангизни қўшишда давом этасиз.
Қутлуғ байрам барчамизга муборак бўлсин!
Абдулазиз Камилов,
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири