Вазир ишонч ёрлиқларини қабул қилиб олар экан, Элчини ушбу юқори ва масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклади ҳамда унга муваффақиятлар тилади.

Суҳбат давомида Ўзбекистон-Сербия муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди. Томонларнинг халқаро ташкилотлар, биринчи навбатда БМТ ва ЙХҲТ доирасидаги ўзаро муносабатлари масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон ва Сербия ўртасида иқтисодий дипломатияни ривожлантириш, томонларнинг ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш, биргаликда иқтисодий ва инвестициявий соҳага оид тадбирларни ўтказиш муҳимлиги қайд этилди.

Ўзбекистон-Сербия ҳамкорлигининг шартномавий-ҳуқуқий асосини шакллантириш ва кенгайтиришдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканлиги тасдиқланди.

Томонлар маданий-гуманитар алоқаларни ривожлантириш, хусусан, таълим, соғлиқни сақлаш ва туризм соҳаларида ўзаро алоқаларни ўрнатиш тарафдорлари бўлишди.

Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.