Учрашувда томонлар сўнгги йилларда кўп қиррали Ўзбекистон-Россия ҳамкорлиги мисли кўрилмаган даражада юқори даражага кўтарилганини мамнуният билан қайд этдилар.
Давлатлараро ҳамкорликни барча даражаларда ривожлантиришнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари тўғрисида фикр алмашилди.
Келгуси тадбирларнинг жадвали ва кун тартиби турли даражаларда кўриб чиқилади.
Томонларнинг халқаро ва минтақавий институтлар доирасида мулоқотни давом эттиришга тайёрлиги қайд этилди.
Савдо-иқтисодий алоқалар ва саноат кооперациясини фаоллаштириш бўйича таклифлар кўриб чиқилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.