Делегация таркибида Татаристоннинг 25 дан зиёд, хусусан, “КаМАЗ”, “Татнефть”, “ПО ЕлАЗ”, “КМПО”, “Казанский вертолетный завод”, “Соллерс Форд”, “УК “КЭР-Холдинг” компаниялари вакиллари бўлиши кутилмоқда, дейилади prtuz.tatarstan.ru сайтида.
Р. Н. Минниханов ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси раҳбарияти билан учрашади. Унда республикалар ўртасида турли соҳалар бўйича ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинади.
Шунингдек, Татаристон Республикасининг саноат салоҳиятига оид кўргазмалар, татар-ўзбек бизнес-форуми, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида истиқомат қиладиган татар диаспораси вакиллари билан учрашувлар ҳам ўтказилиши режалаштирилган.