Музокаралар чоғида Р.Миннихановнинг шу йил июнь ойида Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида эришилган келишувларнинг амалга оширилиши ҳамда қўшма лойиҳа ва ташаббусларни ҳаётга татбиқ этилишининг жорий ҳолати кўриб чиқилди.
Вазирлик ва идоралар раҳбарлари амалга оширилган ишлар ҳисоботларни тақдим этдилар ҳамда келишилган лойиҳаларни илгари суриш ва мавжуд масалаларни ҳал этиш бўйича кейинги саъй-ҳаракатлари ҳақида сўзлаб бердилар.
Шунингдек, геология-қидирув, нефть-газ, нефть-кимё, машинасозлик, чарм-пойабзал, ахборот-коммуникация ва агрологистика соҳаларида янги лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Музокаралар якунида эксперт ва раҳбарлар даражасида мунтазам муҳокамалар ўтказиш ҳамда вазирлик, идора ва йирик компаниялар вакилларидан иборат делегацияларнинг ўзаро ташрифларини ташкил этиш орқали яқиндан ҳамкорлик қилиш механизмини яратиш бўйича келишувга эришилди, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.