Йиғилишда томонлар тегишли маълумотларни таҳлил қилишди ҳамда юзага келган муаммоларни ҳамкорликда ўрганиб чиқишди.

Компаниялар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш «Йўл харитаси»га мувофиқ, углеводород хомашёларини чуқур қайта ишлаш бўйича истиқболли иккита кам тоннажли газкимё лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари ўрганиб чиқиляпти.

Дастлабки музокараларда «Бензол, толуол ва ксилол маҳсулотларини ишлаб чиқариш» , «Бутен-1 ва гексен-1 ишлаб чиқариш» лойиҳаларни иқтисодий ва техник жиҳатлари муҳокама қилинди. Айни пайтда ушбу лойиҳаларнинг дастлабки техник иқтисодий асосномаларини (ТИА) ҳамкорликда ишлаб чиқиляпти.

Шунингдек, йиғилишда хорижлик ҳамкорларга «Ўзбекнефтгаз» АЖ мутахассислари томонидан республикамизда мавжуд хомашё базалари, уларнинг кимёвий таркиби, физик-кимёвий хоссалари ва ҳажмлари ҳақида маълумотлар етказилди.

Кейинги босқичда техник иқтисодий асосномалар натижаларига кўра, ижобий баҳога эга бўлган лойиҳа асосида Республикамиз ҳудудида қўшма корхона сифатида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган, деб хабар беради «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.

Шуни таъкидлаш жоизки, кам тоннажли лойиҳалар республикамизнинг иқтисодий кўрсаткичларини юксалтирадиган асосий драйверларидан бири бўлиб ҳисобланади. Олиб борилаётган музокаралар, келажакда юқори талабга эга бўлган янги турдаги нефть ва газ кимёси маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кўзда тутадиган истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш орқали республикамизнинг экспорт салоҳиятини ўсишига таъсир этувчи омил бўлиб хизмат қилади.