Мазкур кўргазмада ўзбек ихтирочи аёллари таркибида ТАТУнинг «Аудиовизаул технологиялари» кафедраси профессори Саида Бекназарова ҳам иштирок этиб, «KIWIE – 2020» кўргазмасининг АКТ йўналиши  бўйича махсус соврини (Гран-при) олишга муяссар бўлди.

Шунингдек, ўзбекистонлик олима аёллар — Карима Норқулова, Парахат Матякубова, Малоҳат Илҳомова, Озода Абдуллаева, Меҳрибон Жаумытбаевалар 2 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалларини қўлга киритишди.