Ушбу жараён ҳар бирининг қуввати 280 МВт бўлган иккита буғ-газ қурилмасини қуриш инвестицион лойиҳаси доирасида амалга оширилди.

Станциядаги қуввати 280 МВт бўлган биринчи буғ-газ қурилмаси 2020 йил декабрь ойида тўлиқ қувват билан ишга туширилган эди.

Замонавий ва энергосамарадор технологияларнинг ишга туширилиши Оролбўйи ҳудудида экологик вазиятни яхшилаш, табиатни муҳофаза этишда ҳам муҳим аҳамиятга эга. Биргина сув ресурсларига бўлган эҳтиёжнинг ўзи йилига 452 миллион куб метрдан 159 миллион куб метрга камаяди.

- атмосферага чиқаётган зарарли газлар 3,2 баробарга камаяди;

- азот оксиди 3,5 баробарга камаяди;

- асосий буғ газларининг чиқиши йилига 972,22 минг тоннагача камаяди, деб хабар беради «Иссиқлик электр станциялари» АЖ матбуот хизмати.