Ҳозирда Тахиатош туманида Сурхон воҳаси тадбиркорлари, банк раҳбарлари ва мутасаддилардан иборат вилоят штаби тузилган бўлиб, маҳаллий мутасаддилар билан бирга туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ишлар олиб бормоқда. 

Шу ишларнинг бориши билан яқиндан танишиш мақсадида бугун Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболов бошчилигида ҳокимлик масъуллари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари Қорақалпоғистонга ташриф буюрди, дея хабар беради Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати. 

Делегацияни Нукус халқаро аэропортида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Мурат Камалов ва Вазирлар Кенгаши Раиси Қаҳрамон Сариев бошчилигида масъуллар кутиб олди.

Делегация аъзолари айни пайтда Тахиатош туманида ташкил этилган “Ёшлар боғи” фаолияти билан танишмоқда.