Ўзбекистон Республикаси Мудофа вазирлиги ҳузуридаги жамоатчилик Кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий бўлинмаси Тахиатош туманидаги 99651-сонли ҳарбий қисмдаги сержант, офицер ва аскарлар билан учрашув ўказилди. 

Учрашувда бугунги кунда мамлакатимиз сарҳадларини қўриқлаётган посбонларимизнинг машаққатли ҳаёти, меҳнат фаолияти хусусида сўз юритилди. Ватан ҳимоячилари куни билан юртимиз тинчлиги йўлида садоқат билан хизмат қилаётган барча ходимларга табрик йўлланди. 

Тадбир сўнггида “Қорақалпоқкино” агентлиги томонидан “Афв” фильми намойиш этилди. Мазкур фильмда она ватанга садоқат, осойишта ҳаёт, тинчлик ва озодликни қадрлаш каби ғоялар илгари сурилган.