Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.
2026 йил 16 январ куни соат 21:30дан бошлаб Самарқанд вилояти Ургут тумани ҳудудидан ўтувчи М-39 «Алмата–Бишкек–Тошкент–Шаҳрисабз» автомобиль йўлининг «Тахтиқорача» довонида қор ёғингарчилиги кузатилган ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши рўй берган.
Натижада йўл қопламасининг юза қисми музлагани инобатга олиниб, довон ҳудудида транспорт воситалари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида довоннинг «Ургут–Китоб» йўналиши бўйича транспорт воситалари ҳаракати вақтинча чекланди.
Ҳайдовчилардан мазкур йўналишда ҳаракатланишда белгиланган чекловларга амал қилиш, муқобил йўллардан фойдаланиш ҳамда йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этиш сўралади.