Оғир вазн бўйича жаҳоннинг собиқ мутлақ чемпиони Майк Тайсон ва тўрт вазнда собиқ жаҳон чемпиони Рой Жонс (Кичик) ўртасидаги жанг муддати бошқа санага кўчирилди.

Ахборот манбасига кўра, жангни кеч кузга суриш таклифи Тайсон жамоасидан чиққан: шундай қилинса, кўпроқ даромад олинаркан. Ташаббус Жонс жамоасига ҳам маъқул келиб, таклифни қабул қилган.