Суҳбат аввалида Й.Биналини янги лавозимга тайинлангани билан табриклаб, В.Норов унга юксак ва масъулиятли лавозимда муваффақиятлар тилади. Жорий йилнинг 9-11 февраль кунлари Истанбулда бўлиб ўтган Оқсоқоллар кенгаши йиғилишининг самарали натижаларини қайд этилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва ТДК ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди, турли даражадаги бўлажак қўшма тадбирлар жадвали кўриб чиқилди.
Шу нуқтаи назардан, Кенгаш фаолиятини янада ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.