Мазкур устувор вазифаларни рўёбга чиқаришда ТДТУ Олмалиқ филиали ҳам ўз ҳиссасини қўшмоқда.
Хусусан, филиал Олмалиқ шаҳридаги касб-ҳунар мактаби ўқувчиларининг инглиз тили фанига бўлган қизиқишини ошириш, уларга чуқурлаштирилган дастур асосида таълим берилишини таъминлаш борасида кўмак кўрсатиб келмоқда.
Дастлаб, Касб-ҳунар мактаби раҳбарияти билан ҳамкорликда ўқувчилар учун зарур ўқув қўлланмалари хусусида келишиб олинди. Филиалнинг Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳафтанинг икки кунида машғулотларни йўлга қўйишди.
Аввало гуруҳдаги ўқувчиларнинг инглиз тилини билиш даражаси аниқлаб олинди. Тегишли дастур асосида машғулотлар бошланди.