Шу муносабат билан Zoom платформаси орқали ўтказилган маросимда ТДЮУ ректори Раҳимжон Хакимов, академия ректори Владимир Мау ва муассасаларнинг маъсул ҳодимлари иштирок этди.  

Маросимда қайд этилганидек, университет ва академия ўртасида илмий ва маданий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида имзоланган мазкур ҳужжат мамлакатимизда юридик таълим ва фанни ривожлантириш йўлидаги навбатдаги муҳим қадамдир.

Шартномага кўра, келгусида икки олий таълим муассасаси ўртасида талабалар ва профессор-ўқитувчилар академик алмашинуви йўлга қўйилади, бакалавриат, магистратура, докторантура, шунингдек, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари учун кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича таълим дастурлари биргаликда ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилади.

Бундан ташқари, халқаро алоқаларини кенгайтиришга кўмаклашиш, таълим дастурларини йўлга қўйиш, илмий лойиҳаларни амалга ошириш, халқаро грантлар, конференция ва танловларда иштирок этиш, илмий мақолалар, ўқув ва илмий адабиётларни чоп этиш борасида ҳамкорликда иш олиб борилади.

Маълумот учун, Россия Федерацияси Президенти ҳузуридаги Россия Халқ хўжалиги ва давлат бошқаруви академияси 2010 йил 20 сентябрда ташкил этилган ва у Президент ҳузуридаги ягона таълим муассасаси ҳисобланади.

Тошкент давлат юридик университети

Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими