Шу муносабат билан Zoom платформаси орқали ўтказилган маросимда ТДЮУ ректори Раҳимжон Хакимов, Гомель давлат университети ректори Сергей Хахомов ва университетларнинг маъсул ҳодимлари иштирок этди.
Маросимда қайд этилганидек, университетлар ўртасида илмий ва маданий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида имзоланган мазкур ҳужжат мамлакатимизда юридик таълим ва фанни ривожлантириш йўлидаги навбатдаги муҳим қадамдир.
Шартномага мувофиқ, университетлар ўртасида бир ўқув йили давомида ҳар иккала томондан 10 нафардан талаба ва 3 нафардан профессор-ўқитувчининг академик алмашинуви йўлга қўйилади.
Шунингдек, қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш, илмий лойиҳаларни амалга ошириш, халқаро грантлар, конференция ва танловларда иштирок этиш, илмий мақолалар, ўқув ва илмий адабиётларни чоп этиш борасида ҳамкорликда иш олиб борилади.
Маълумот учун, Гомель давлат университети 1930 йилда ташкил этилган бўлиб, Беларусь Республикасидаги йирик илмий-тадқиқот муассасаларидан биридир. Университетда 7700 нафар талаба таълим олади. ГДУда 34 нафар профессор, 46 нафар фан доктори, 213 нафар доцент, 223 нафар фан номзоди фаолият олиб боради. 2020 йил январда “Webometrics” рейтингида Белорусь Республикаси олий таълим муассасалари ўртасида 4-ўринни эгаллаган университет дунёнинг 28 та давлати билан ҳамкорликни йўлга қўйган.
Тошкент давлат юридик университети
Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими