Унда Эрон, Туркия, Қозоғистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари, ИҲТ Бош котиби, Эрон Ташқи ишлар вазирлиги ходимлари, Озарбайжон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон элчилари, бизнес, эксперт ва таҳлилий доиралар ҳамда Эронда аккредитация дипломатик корпус вакиллари иштирок этди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов тадбир иштирокчиларини қутлаб, сана муносабати билан эзгу тилакларини  изҳор этди.

Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Хосрав Нозирий Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги муносабатларга мустаҳкам дўстлик, янада фаровонлик ва барқарорлик тилади.

Байрам давомида Ўзбекистоннинг иқтисодий, инвестициявий ва туризм салоҳиятини очиб берувчи видеофилмлар намойиш этилди. Мамлакатимизнинг бой маданий-тарихий меросига оид туристик буклетлар тарқатилди.