Бу ҳақда давлат оммавий ахборот воситалари хабар берди.
Маълумотларга кўра, Жаннат Обод бозори Ниайеш савдо маркази яқинида жойлашган. Ёнғин савдо павилёнлари ва турли биноларни ўз ичига олган 2000 квадрат метрлик омборда содир бўлган.
Ёнғин кўламдор бўлгани учун уни Теҳроннинг турли бурчакларидан кўриш мумкин. Ёнғин сабаби ҳали ҳам номаълум.
Теҳрон ёнғин бошқармаси вакили воқеа жойига бешта ўт ўчириш бригадаси ва зарур жиҳозлар, жумладан, ўт ўчириш машиналари ва кислород баллонлари юборилганини маълум қилди, деб хабар берди report.az.