Исроилнинг "Unipharm" дори воситаларни ишлаб чиқарувчи компанияси раҳбарияти вакили Лимор Дори Алон ҳамда компания координатори Мария Танеев ўзбекистонлик бизнес вакилларни қаршилаш чоғида "Unipharm" тарихи, унинг маҳсулоти ва йиллик қуввати билан таништирди.
Таъкидлаб ўтиш жоиз, мазкур форум Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси ташаббуси билан амалга оширилмоқда. Бу ҳақида Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги хабар бермоқда.