Фуқаронинг айтишича, у шаҳардаги савдо дўконидан 3 048 000 сўмга RedMi Note 8 русумли қўл телефони харид қилган, аммо ҳозир носоз аҳволга келиб қолган. Унинг тадбиркорга қилган мурожаатлари эътиборсиз қолдирилиб, бугунги кунгача носоз телефони таъмирлаб берилмаган.

Ушбу мурожаат Бухоро шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари томонидан ўрганилиб, дўкон ходимларига амалдаги қонун ҳужжатлари талаблари юзасидан тегишли тушунтириш ишлари олиб борилгандан сўнг, муаммо зудлик билан ижобий ҳал этилди. Истеъмолчи 3 048 000 сўмга харид қилган телефоннинг камчиликлари тўлиқ бартараф этилди.

Шофиркон тумани “Шодлик” МФЙда яшовчи И.М. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг Шофиркон тумани жамиятига мурожаат қилиб, туман газ таъминоти ходимлари 512 000 сўм нореал қарздорлик ҳисоблаганини маълум қилди.

Ушбу мурожаат Шофиркон тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари ва туман газ теъминоти ходими И.Собиров ҳамроҳлигида жойига чиқиб ўрганилди. Жараёнда табиий газ тўлови махсус дастурдаги маълумотлар билан солиштирганда истеъмолчининг шу йил 1 июнь ҳолатига кўра табиий газдан қарздор эмаслиги, аксинча 44 455 сўм ортиқча тўлови мавжудлиги аниқланди. 

Носоз телефон билан боғлиқ муаммолар жуда кўп. Буни федерацияга келиб тушаётган мурожаатлардан ҳам кўриш мумкин. Жондор тумани “Қароли” МФЙда яшовчи Т.И. шу йилнинг 30 май куни VIVO техника савдо дўконидан 1 950 000 сўмга Note 11 русумли қўл телефони харид қилган, аммо телефони носоз чиққан. Тадбиркорга қилган мурожаати асоссиз рад этилгач, Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерациясининг Жондор тумани жамиятига мурожаат қилади.

Ушбу мурожаат Жондор тумани истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ходимлари томонидан ўрганилиб, VIVO техника савдо дўкони ходимларига тушунтириш ишлари олиб борди. Муаммо зудлик билан ижобий ҳал этилди, носоз телефонни тадбиркор қайтариб олиб, истеъмолчининг 1 950 000 сўмини қайтариб берилди, дейилади Бухоро вилояти истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ахборот хизмати хабарида.