— Бу қувватлаш усулида батарея чиндан ҳам қаттиқ қизийди ва батареянинг умумий қуввати камаяди. Бу йўқотиш одатдаги симли қувватлаш билан таққослаганда деярли икки баравар кўп бўлади”, дейди эксперт. Бу эса батареянинг тезроқ эскиришини англатади. Симсиз қувватлаш телефонни симга қараганда анча секин қувватлантиради.

Эксперт смартфонни иккала турда қувватлашни бир вақтнинг ўзида бирлаштиришни тавсия этмайди. Бунда батареяни ҳаддан ташқари қизиб кетиш хавфи мавжуд.

“Симсиз қувват олиш соғлиқ учун катта зарар етказмасада, у яратадиган электромагнит майдонини ҳисобга олган ҳолда, юрак касаллиги бўлган одамлар шифокор билан олдиндан маслаҳатлашиши тавсия этилади”, — дея хулоса қилди мутахассис.