Яқинда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги Белгиянинг “Eccholine” компанияси билан реалити-шоу яратишга доир шартномани имзолади. Лойиҳа 15 йил давомида эфирга узатилиб, катта шуҳратга эришган.

Реалити-шоу бир неча жамоалар пойгаси орқали муайян мамлакат маданиятини очиб беришга қаратилган ҳамда у миллионлаб француз томошабинларидан иборат аудитория томонидан катта қизиқиш билан кузатилади.

Шу муносабат билан Наманганга 100 кишидан иборат суратга олиш гуруҳи етиб келди. Улар 16 кун давомида Ўзбекистоннинг турли шаҳарларида – Қўқондан Нукусгача шоу-кўрсатувни тасвирга олади.

Лойиҳа туризм соҳасидаги тадбиркорларнинг даромадини ошириш имконини беради, чунки уни яратишга гидлар, туроператорлар, меҳмонхоналар ва ҳунармандлар жалб қилинган.

"Биз Туризм ва спорт вазири Aзиз Aбдуҳакимовдан ғояларимизни тўлиқ қўллаб-қувватлагани учун миннатдормиз. Aйтишим мумкинки, Ўзбекистон бошқа давлатлардан фарқли равишда тасвирга олиш гуруҳларини жуда самимий кутиб олди. Биз сизнинг меҳмондўстлигингиздан мамнун ҳолда Ўзбекистонни ўз томошабинларимиз орасида тарғиб қилишга тайёр эканимизни билдирамиз", – дея таъкидлади лойиҳа менежери Сафи Деҳили.

Шоу-кўрсатувнинг Франция телевидениесидаги тақдимоти 2022 йилнинг баҳорига режалаштирилган.

Aввалроқ, 2018 йилда Ўзбекистонда машҳур “BBC Тwо” телеканалининг "Дунё бўйлаб пойга" туристик реалити-шоуси суратга олинган. 2020 йилда унинг муаллифлари Британиянинг энг нуфузли телевизион ва кино мукофоти ҳисобланган “BAFTA”га сазовор бўлган.

 

Туризм ва спорт вазирлиги Ахборот хизмати