Хонанда қўшиқларингни радиода реклама қилиб бераман, деган гапига ишонади ва икки маротаба 1.200.000 сўмдан жами 2.400.000 сўм, шунингдек, "ZO'R TV" каналига чиқариб бериш учун 400.000 сўм пулни 9860 60 **** 3895 рақамли пластик картасига ташлаб беради.
Афсуски, "бошловчи" ваъдасида турмайди. Хонанда уни сўраб суриштирганида “Музаффар Очилов” деб таништирган шахс радио соҳасида ишламаслигини билиб, чув тушганини англаб етади ва Сирдарё тумани ИИБга ариза билан мурожаат қилади.
Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида, “Музаффар Очилов” деб ўзини таништирган шахс аслида ҳеч қаерда ишламайдиган, Андижон вилоятида яшовчи 28 ёшли Ю.О. экани аниқланади.
Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ю.О.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 168-моддаси 3-қисми “б” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.