Унда жорий йилнинг ўтган 3 ой мобайнида Бюро ходимлари томонидан амалга оширилган ишлар кўлами таҳлил қилинди.
Бошқарма фаолиятида асосий эътибор "Темир дафтар", "Аёллар дафтари" ва "Ёшлар дафтари" махсус жамғармаларига ўтказиб бериладиган ундирувлар билан боғлиқ ҳужжатлар ижроси алоҳида назоратга олинган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 24.11.2020 йилдаги "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-6118-сонли Фармони талаблари асосида давлат фойдасига ундириладиган 5 турдаги ижро ҳужжатлари бўйича жорий йилнинг 3 ойи давомида ундирилган 5 миллиард 313 миллион сўм пул маблағи дафтарлар бўйича ташкил этилган махсус жамғармаларга ўтказилиши таъминланган.