Паяриқ туман ҳокимлигида ўтказилган тадбирда «Темир дафтар»га киритилган фуқароларнинг истак ва талабларидан келиб чиқиб, уларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорликка жалб қилиш мақсадида «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Паяриқ туман бўлинмаси қошидаги ташкил қилинган «Саховат ва кўмак» жамғармаси маблағлари ҳисобидан тумандаги 30 нафар «Темир дафтар»даги фуқароларнинг
11 нафарига 19 195 000 сўмлик тикув машинаси, 18 нафарига 7 020 000 сўмлик пишиқ печлари ҳамда 1 нафар фуқарога 1 040 000 сўмлик пайвандлаш ускунаси олиб бериш орқали уларнинг бандлиги таъминланди.
Маълумот учун, ҳозирги кунга қадар Паяриқ туманида 3 694 та оила «Темир дафтар»га рўйхатга киритилган бўлиб, бугунги кунга келиб уларнинг 3 589 тасига амалий ва беғараз ёрдам бериш орқали ушбу рўйхатдан чиқарилди.
- Бизга берилган бундай эътибор ва беғараз ёрдамлардан мақсадли фойдаланган ҳолда оилавий шароитимизни яхшилаш ҳамда кейинчалик камбағалликдан чиқишимиз учун яхши имкониятдир, – дейди «Темир дафтар»даги фуқаролардан бири И.Равшанов.
Нодир Алимов,
«Маҳалла» хайрия жамоат фонди
Самарқанд вилоят бўлим бошқаруви
матбуот хизмати.