Бундан аввал университет ректори Акбар Tашкулов талабалар ётоқхонасига ташриф буюриб, улар билан яқиндан суҳбатлашди. Уларни қийнаётган муаммолар билан қизиқди. Ахборот технологиялари ривожланаётган айни даврда замонавий билимларни пухта ўзлаштиришда талабаларга компьютер жуда зарур. Шу боис унга эҳтиёжи бор талабаларга компьютерлар совға қилинди.
Шунингдек, проректор ва деканлар томонидан ўрганишлар олиб борилиб, муносиб талабаларга компьютерлар берилиши давом этмоқда.
Шермуҳаммад Деҳқонов,
Ҳуқуқшунос блогер