Кеча "Billie Jean King Cup" мусобақаси "Asia/Oceania Group II" босқич ўйинлари доирасида Ўзбекистон терма жамоаси Бруней термасига қарши кортга чиқди. "А" гуруҳидаги иккинчи тур учрашувида Оминахон Валиханова Жиа Хуй Танни 6:1 6:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Иккинчи ўйинда эса Мафтунабону Қаҳрамонова Минг Руй Чонгни 6:1, 6:2 ҳисобида таслим этди.
Жамоаларнинг учинчи учрашувида Насиба Эсполова/Алия Мусабекова жуфтлиги Жиа Хуй Тан/Минг Руй Чонг тандемидан 6:1, 6:2 ҳисобида устун келди. Шу тариқа, терма жамоамиз Бруней-Даруссалам устидан 3:0 ҳисобида ишончли ғалаба қозонди.
Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг биринчи турида Ўзбекистон терма жамоаси Гуам термасини ҳам худди шундай ҳисоб – 3-0 натижаси билан доғда қолдирган эди. Энди теннисчи қизларимиз гуруҳдаги сўнгги рақиб – шри-ланкалик рақибаларига қарши кортга чиқади.