Такидланишича, жорий йилнинг 9-12 март кунлари Италиянинг Линьяно-Саббьядоро шаҳрида пара сузиш бўйича жаҳон сериясига кирувчи халқаро мусобақа бўлиб ўтади.

Бугун пара сузиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ушбу нуфузли мусобақада иштирок этиш учун жўнаб кетди.

Матонатли пара сузувчиларимизга Италиядаги баҳсларда омад тилаймиз!