Футбол бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси сентябрь ойида Америка Қўшма Штатларига сафар қилади.
Сафар доирасида Сречко Катанец шогирдлари АҚШ ВА Мексика терма жамоалари билан ўртоқлик учрашуви ўтказади. Ўйинлар 10 ва 12 сентябрга мўлжалланган.
Эслатиб ўтамиз, иккинчи рақибимиз Мексика яқинда якунига етган КОНКАКАФ чемпионатида ғолиб бўлди.