Жумладан, терма жамоамиз боксчилари 2018 йилда 32 та олтин, 23 та кумуш, 25 та бронза, жами 80 та медални қўлга киритган бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич 26 та олтин, 21 та кумуш ва 48 та бронза, жами эса 95 тага етган.

2020 йилда коронавирус пандемияси билан боғлиқ ҳолат, яъни аксарият мусобақа ва чемпионатларнинг бекор қилиниши туфайли боксчиларимиз 4 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза, жами 8 та медалга эга чиқишган. Ўтган 2021 йили эса маҳоратли чарм қўлқоп усталаримиз 29 та олтин, 17 та кумуш, 27 та бронза, жами 73 та медални қўлга киритган.

Эътиборли жиҳати, 2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон миллий терма жамоаси бокслари 45 та олтин, 21 та кумуш, 25 та бронза, жами ҳисобда 91 та медалга сазовор бўлди. Бу, медаллар жамғариш бўйича 2019 йилдаги кўрсаткичдан кам бўлсада, сўнгги беш йилликда қўлга киритилган олтин медаллар бўйича энг юқори натижадир. Қолаверса, бу натижани яхшилаш учун ҳали олдинда йил якунига қадар яхшигина имконият бор.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг эришган бу каби муваффақиятлари ҳақида Миллий Олимпия қўмитасида ўтказилган Ўзбекистон бокс федерациясининг навбатдаги ҳисобот-сайлов конференциясида маълум қилинди.