Ҳамюртларимиз бугундан бошлаб 12 мартга қадар давом этадиган мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, Оксана Чусовитинани ҳисобга олмаганда, таркиб дастлабки икки босқичдан фарқ қилади. Боку турнирида Чусовитина билан биргаликда Токио-2020 Олимпиадаси иштирокчиси Расулжон Абдураҳимов, шунингдек, Асадбек Азамов, Ўткир Жўраев, Гулназ Жумабекова, Лобар Амриллаева иштирок этишади. Саралаш баҳслари бугундан бошланади.