Йил охиригача Музработдаги 56 минг аҳолига илк бор марказлашган ичимлик суви етказиб бериш лойиҳаси якунига етказилади.
Музработ, Олтинсой, Ангор, Қизириқ ва Бойсун марказларига канализация олиб бориш лойиҳаси бошланади.
“Мустақилликнинг 25 йиллиги” йирик газни қайта ишлаш мажмуасидаги технологик мураккаб масалага ҳамкорлар билан илмий ечим топилгани қайд этилди.
“Биз аварияни ҳам тўхтатамиз, Сурхондарё иқтисодиётига катта туртки берадиган лойиҳани ҳам бошлаймиз”,
– деди Президентимиз.