Университет ректори А.Марахимов абитуриентлар билан суҳбатлашар экан, уларнинг илм йўлидаги меҳнатини ҳамиша қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдирди ҳамда имтиҳонда омад тилади. 

Шунингдек, ректор абитуриентларнинг ота-оналари ҳамда яқинлари билан суҳбатлашди, уларнинг таклиф ва мулоҳазаларини тинглади. Ота-оналар учун шинам ва ёруғ, салқин хона ҳозирланган бўлиб, фарзандларини кузатишлари учун хона катта экран, куллер билан таъминланган.

Олийгоҳда кўзи ожиз абитуриентлар учун ҳам барча қулай шароитлар яратилган. Имтиҳон жараёнларини Сурхондарё вилояти Кўзи ожизлар жамияти директори Б.Жовлиев ҳам кузатиб борди.

Жорий йилда 24 нафар абитуриент 14 та таълим йўналиши – Юриспруденция, Тарих, Филология ва тилларни ўқитиш: ўзбек тили, тожик тили, инглиз тили ва рус тили, Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича), Компьютер инжинеринги, Компьютер илмлари ва дастурлаш технологиялари, Психология: амалий психология, Компьютер илмлари ва дастурлаш технологиялари, Физика, Математика йўналишларидан имтиҳон топширишди.

Абитуриентлардан имтиҳонлар мутахассислик фанлардан ёзма шаклда брайл алифбосида ва амалий тарзда олинди.