Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар судида И. Худойбердиев (1981 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган, Термиз шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган) ва бошқалар (жами 18 нафар судланувчи) га оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бўлиб ўтмоқда.
Судланувчилар Жиноят кодексининг 25,167, 167, 168, 184, 28,205, 205, 206, 28,209, 209, 210 ва 229-4-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
Қўшимча маълумот суд жараёни якуни бўйича берилади.
Аввалроқ Бош прокуратура давлат ва жамият ҳамда тадбиркорларнинг манфаатларига 35,6 млрд сўм зарар етказган Термиз шаҳар ҳокимияти собиқ мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг 167, 205 ва 209-моддалари билан жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар берганди.