Мактаб филиаллари бошланғич синфлар учун мўлжалланган бўлиб, маҳалла аҳолиси тарқоқ жойлашганлиги сабабли 5-синфдан юқори синф ўқувчилари 5-6 км масофадан мактабга пиёда қатнайди.

Сурхондарё вилояти ҳокими Тўра Боболовнинг жорий йил август ойида Гулбаҳор маҳалласида ўтказган сайёр қабули чоғида фуқаролар узоқ масофадан мактабга қатнаётган ўқувчилар учун масус автоулов ажратиш тўғрисида мурожаат қилишганди.

Ўқувчиларга қулайлик яратиш мақсадида бугун 18-умумтаълим мактабига янги “Дамас” автомашинаси ажратиб берилди. Эндиликда уйи мактабдан узоқда жойлашган ўқувчилар дарс машғулотларига ушбу автомашинада қатнайдиган бўлди.