Хонадон эгалари эрта баҳордан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириб, маҳаллий бозорларни сифатли мева-сабзавот ва полиз экинлари билан таъминлаб келишмоқда. Етиштирилган маҳсулотларини чет давлатларга, хусусан Қозоғистонга экспортга йўналтириб, қўшимча даромадларини ҳам кўпайтириб боришмоқда.
“2022 йилнинг январь-май ойлари давомида Термиз туманидан 8 828 тонна мева-савбзавот маҳсулотлари хорижга экспорт қилинди”, деб хабар беради туман ҳокимлиги ахборот хизмати.